Янгиликлар
Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида Уйчи туманидаги жисмоний тарбия ва спорт техникуми ўқувчилари ҳамда педагогик жамоа иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат билан" шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик, шунингдек, ноқонуний диний ташкилотлар ва миссионерлик ҳаракатлари таъсирига тушиб қолиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Туман марказидаги 46-сонли маданият марказида жойлашган 528-сайлов участкасида овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланди.
-Участкамизда 1798 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Улардан 17 нафари биринчи марта иштирок этиши кутилмоқда. 15 нафар ётиб қолган бемор, ногиронлиги бор фуқаро учун овоз бериш жараёнларини уларнинг хоҳиш-истагига кўра хонадонларида ҳам ўтказамиз,-дейди участка сайлов комиссияси раиси Козимжон Нишонов.
Роҳатхон МАМАСОЛИЕВА.
"Жаҳолатга қарши маърифат" билан курашиш барча даврда долзарб аҳамият касб этган.
Бугун мамлакатимизда ёшлар ўртасида радикаллашув, мутаассибликка берилиш ҳолатлари учрамоқда.Уйчи тумани Шафтоли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудидадги 12-мактабда бўлиб ўтган мулоқотда юқори синф ўқувчиларига бу каби иллатларга жамоатчилик ҳамжиҳатликда, лоқайд бўлмасдан, ҳамкорликда курашиш лозимлиги тушунтирилди.
Йиғилиш қатнашчиларига махсус слайт ва "Терроризмга қарши биргаликда курашайлик" мавзусидаги видеоролик намойиш этилди.
Ушбу мусобақада Уйчи туманидаги 21-мактаб ўқувчиларидан Алибек Маҳмуджонов (38 кг. ), Аюбхон Боқижонов (65 кг.) 1-ўрин, Абубакр Абдумўминов (46 кг.) 2-ўрин, Маҳмуджон Мамажонов (46 кг.) 3-ўринларни эгаллаб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Улар 4-7 ноябрь кунлари ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги мусобақасига йўлланмани қўлга киритишди.
Исломбек ТЎХТАСИНОВ,Уйчи туманидаги 1-сонли спорт мактаби мураббий ўқитувчиси
"Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги навбатдаги очиқ мулоқот Уйчи туманидаги 38-мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокимлиги вакили, миллий гвардия ҳамда хамкор ташкилотлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ёшларнинг эртанги келажаги учун барча бирдек ҳаракат қилиши ва олий таълим муассасаларига кириш соҳасида яратилган имтиёзлар ҳақида тушунча берилди. Тадбир давомида “Тинчлик қадри” мавзусидаги видеоролик намойиш қилинди.






