🔰Ички ишлар вазирининг 2024 йил  25 июндаги 345-сонли буйруғи билан Уйчи туманидаги 37-мактаб туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари У.Эшановга бириктирилган. Мазкур мактабда ўқувчилар билан ҳуқуқий саводхонлик дарслари ва "Заковат" маънавий-маърифий тадбирлари ва терговчилар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Оталиққа олинган ушбу мактабга бугун Ички ишлар вазирлиги Академияси вакиллари, подполковник Ҳ.Қиличов, Ғ.Ботировлар ташриф буюриб, ўқувчи-ёшлар билан маҳорат дарси ўтказилди. Ўқувчилар билан ўтказилган мулоқот давомида дарсларни ўзлаштириш, кўп китоб ўқиш, чет тилларини ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш, юқори мақсад ва марралар сари интилиш, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклиги тушунтирилди.

Жорий йилнинг 16-19 октябрь кунлари Туркиянинг Эрзурум шаҳрида Туркия Республикаси Миллий таълим вазирлиги 16-Халқаро роботлар мусобақаси (МЕБ робот ярışмасı) бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда 17 давлатдан 80 та жамоа, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети "Cосмос Инноватион" жамоаси ўзининг "Body Tester" номли (биринчи ўзбек робо доктори) инновацион лойиҳаси билан Мустақил лойиҳа (Serbest Proje) йўналиши бўйича иштирок этмоқда.

Туркиялик ҳакам ва мутахассислар жамоа асосчиси Асадбек Урунов томонидан тақдимот қилинаётган мазкур ишланмага катта қизиқиш билдирмоқда.

Жаҳолат қўрқувга, қўрқув нафратга, нафрат зўравонликка олиб келади.Аверроэс

Уйчи туманидаги 46-мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида «Мен зўравонликка қаршиман» мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.

Дастлаб, бўлинма бош мутахассиси Д.Абдиқахаров Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 августда қабул қилинган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва гендер тенглик тушунчаси хақида маълумот берди.

Ижодкор М.Қирғизованинг мавзуга оида маърузаси тингланди. Ўқувчилар ёзган иншолар одилона баҳоланиб, якунга кўра 1-ўрин Дилфуза Эргашбоева (11-синф), 2-ўринни Мадина Раҳмоналиева (8-синф), 3-ўринни Гулсанам Абдухалилова (11-синф)лар эгалладилар.

Ғолиблар ва фаол иштирокчилар мактаб директори М.Турсунов, ўқитувчи З.Қодировалар томонидан рағбатлантирилди. Шунингдек тадбир доирасида кинокарвон лойиҳаси ҳамда спорт мусобақаси ўтказилди.

▫️2024 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-973-сон қонун билан «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли қонунга (https://lex.uz/mact/275195) бир қатор ўзгаришлар киритилди.

✅ Унга кўра, фермерларга:

➖ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш;

➖маҳсулотни қайта ишловчи корхоналарни ва ўз маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) истеъмолчиларини мустақил равишда танлаш;

➖ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасининг асосий мўлжалланган мақсадини сақлаб қолган ҳолда, ижара шартномаси амал қиладиган муддатга бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи қонун даражасида берилди.

Айни кунларда мактабда қурилиш ишлари  билан бирга кенг кўламда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Ариқларга лоток ётқизилмоқда, интернат тармоғи тортилмоқда. Мактабда жойлашган сайлов участкасида барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Подкатегории