Жорий йилнинг 16-19 октябрь кунлари Туркиянинг Эрзурум шаҳрида Туркия Республикаси Миллий таълим вазирлиги 16-Халқаро роботлар мусобақаси (МЕБ робот ярışмасı) бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда 17 давлатдан 80 та жамоа, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети "Cосмос Инноватион" жамоаси ўзининг "Body Tester" номли (биринчи ўзбек робо доктори) инновацион лойиҳаси билан Мустақил лойиҳа (Serbest Proje) йўналиши бўйича иштирок этмоқда.

Туркиялик ҳакам ва мутахассислар жамоа асосчиси Асадбек Урунов томонидан тақдимот қилинаётган мазкур ишланмага катта қизиқиш билдирмоқда.