Янгиликлар
Уйчи туман сайлов комиссиясининг 2024 йил 30 октябрда “Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Унга кўра, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига сайланган 25 нафар депутат рўйхатга олинди.
Депутатлар рўйхати билан “Уйчинома” газетасининг ушбу сонида танишишингиз мумкин.
https://t.me/uychihokimligi/110198
Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ушбу танловда туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, вилоят болалар кутубхонаси ходими Н.Долиева ўқувчи- ёшларда ватанпарварлик, садоқат туйғуларини кучайтириш, уларда китоб мутолааси, янги ғояларни кашф этиш тўғрисида гапириб, иштирокчиларга омад тиладилар.
Танлов 2 босқичда бўлиб, ёшлар ўз билим ва иқтидорларини намоён этдилар.
Уйчи туманидаги "Наманган қалқон" махсус гуруҳ НТМ фаолиятини кенгайтириб бормоқда. Бугун унинг Ёркатай МФЙ ҳудудида бошланғич синфлар учун янги бинода филиали фойдаланишга топширилди.
Эндиликда мактабда таҳсил олаётган 676 нафар ўқувчининг 120 нафар бошланғич синфда ўқиётган ўқувчиси замонавий ўқув хоналарида фаолиятни давом эттиради. Бу ерда ўқув хоналари, ётоқхона, ошхона билан биргаликда курсантларга кутубхона ҳам мавжуд.
Филиалнинг тантанали очилиш маросимида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, ота-оналар номидан Н.Деҳқонов ва бошқа меҳмонлар сўзга чиқиб, филиал фаолиятига муваффақиятлар тилашди.
Муассаса директори Саодатхон Эгамова келгусида ҳам Ватанга садоқатли ва мард, жасур ўғил-қизларни тарбиялаб, ишончни оқлашларини билдирди.
Вилоят “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Наманган вилояти аҳолиси, фермер хўжаликлари раҳбарларига Мурожаатига жавобан Уйчи туманида ҳам пахта йиғим-терими уюшқоқликда давом этмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманида бўлиб, терим жараёнларининг бориши билан танишди.
“Ровот пахтакори" фермер хўжалиги пахтазорларида теримга масъуллар билан суҳбатлашиб, мавсумни муваффақиятли якунлаш, теримчиларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни меҳнатига яраша рағбатлантириш бўйича топшириқлар берди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров қабул давомида даволаниш, мулк, кадастр ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларга жавоб берди.
Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар тегишли тартибда мутасадди ташкилотларга йўналтирилди ва назоратга олинди.






