Вилоят “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Наманган вилояти аҳолиси, фермер хўжаликлари раҳбарларига Мурожаатига жавобан Уйчи туманида ҳам пахта   йиғим-терими уюшқоқликда давом этмоқда. 

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи  туманида бўлиб, терим жараёнларининг бориши билан танишди.

“Ровот пахтакори"  фермер хўжалиги пахтазорларида теримга масъуллар билан  суҳбатлашиб, мавсумни муваффақиятли якунлаш, теримчиларга  муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни меҳнатига яраша рағбатлантириш бўйича топшириқлар берди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.