Уйчи туманидаги "Наманган қалқон" махсус гуруҳ НТМ фаолиятини кенгайтириб бормоқда. Бугун унинг Ёркатай МФЙ ҳудудида бошланғич синфлар учун янги бинода филиали фойдаланишга топширилди.
Эндиликда мактабда таҳсил олаётган 676 нафар ўқувчининг 120 нафар бошланғич синфда ўқиётган ўқувчиси замонавий ўқув хоналарида фаолиятни давом эттиради. Бу ерда ўқув хоналари, ётоқхона, ошхона билан биргаликда курсантларга кутубхона ҳам мавжуд.
Филиалнинг тантанали очилиш маросимида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, ота-оналар номидан Н.Деҳқонов ва бошқа меҳмонлар сўзга чиқиб, филиал фаолиятига муваффақиятлар тилашди.
Муассаса директори Саодатхон Эгамова келгусида ҳам Ватанга садоқатли ва мард, жасур ўғил-қизларни тарбиялаб, ишончни оқлашларини билдирди.






