Янгиликлар
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ровот пахтакори” фермер хўжалиги пахтазорларида теримчилар 150 килограммгача пахта териб, 375 минг сўмдан нақд пулни тарозининг тепасида олишмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова терим пайкалида пешқадамлик қилаётган илғорларни рағбатлантирди. Бу рағбат теримчи-ю ҳашарчиларга янада шижоат бағишламоқда.
Жийдакапалик фидойи устоз Жамолиддин Халилов ташаббуси билан 1970 йилдан 1990 йилга қадар пойтахт Тошкентдаги олий ўқув юртларида таҳсил олган ҳамқишлоқларнинг дийдорлашув кечаси ўтказилди.
Уйчи тумани марказидаги “Мустақиллик” боғида жойлашган “Боғи эрам” мажмуасида ташкил этилган тадбирда олтмишга яқин ҳамқишлоқлар дийдор кўришдилар.
Дийдорлашув кечасида иштирок этган вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Акбарали Асқаров, кўп йиллар вилоят ҳокимлигида фаолият олиб борган Эргашали Нишонбоев, туман ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, подполковник Орифжон Раҳимов, туманимиз фаоллари Раҳмонберди Саидов, Тожиддин Бобоев, профессор Акмал Раҳимов, Наманган шаҳар СЭОМ санитария врачи Зокиржон Халилов, “Маржон тола файз” МЧЖ раҳбари Ғайбулло Мамадалиев, тадбиркор Адҳамжон Эгамбердиев, адвокат Соҳибахон Тожибоева, инженер Адиба Раҳимова кабилар самимий тилаклар билдиришди.
Рустамжон Мамадалиев, Ҳошимжон Тўраев каби санъаткорлар ижросидаги қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.
Таълимдаги ислоҳот - уни янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро ҳамкорлик тажрибалар алмашиш дарс жараёнларига янгича ёндашув, креатив ғояларга бойлиги, бу албатта, замон ва бугунги таълимнинг талабидир.
Уйчи туманидаги 40-мактаб битирувчиларининг жорий йилда олий таълимга кириши ва таълим жараёнига янгича ёндашуви тажриба сифатида оммалаштирилмоқда.
“Уйчи тажрибаси”ни Поп туманидаги Хонабод МФЙ ҳудудида жойлашган 74-мактабда жорий қилиш бўйича ижтимоий гуманитар, аниқ ва хорижий тил фанлари юзасидан тажриба дарслари ўтилди. Ҳар икки мактаб ўқитувчилари ўзаро тажриба алмашиб, замонавий услубларни таълим жараёнида қўлладилар.
"Зарбол Навоий" СИУ ҳудудидаги "Барногул зиё файз" фермер хўжалигининг миришкорлари 49,7 гектар майдонда пахта етиштирдилар. Айни вақтда бу жамоада терим қизғин давом этмоқда. Иккита пахта териш машинаси ва етмишга яқин теримчи ёрдамида ҳосил йиғиштириб олинмоқда. Вилоят раҳбари механизатор ва теримчиларни рағбатлантириб боришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
“Уйчи элита уруғчилик хўжалиги” , “Сарвиноз Гулистон” ва яна бир қатор фермер хўжаликларида йиғим-теримнинг бориши, машина терими жараёнлари кўздан кечирилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Теримда илғорлик қилаётган пахтакорларга эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот учун, уйчилик пахтакорлар жорий йилда жами 5649 гектар майдондан 22233 тонна юқори сифатли ҳосил олишни кўзлашган. 12 та терим машинаси ёрдамида ҳосил йиғиштириб олинмоқда.
Дарҳақиқат, шундай. Юртбошимиз Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюриб, янгиланган шароитлар билан танишиш чоғида умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш куни” ҳамда “Касбий ривожланиш соати” жорий этилишини таъкидлаган эдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун Уйчи туманидаги ўрганишлари давомида 1-сектор ҳудудидаги 32-мактабда бўлди. Мактабнинг 11-синфини тамомлаётган 29 нафар битирувчиси билан суҳбатлашиб, уларнинг мақсад ва режалари ҳақида сўради.
Самимий суҳбат давомида вилоят раҳбари билим олиш, тил ўрганиш, касб танлаш ва ҳаётда ўз ўрнини топиш учун етук кадр бўлиб етишиш зарурлигини таъкидлади.






