Жийдакапалик фидойи устоз Жамолиддин Халилов ташаббуси билан 1970 йилдан 1990 йилга қадар пойтахт Тошкентдаги олий ўқув юртларида таҳсил олган ҳамқишлоқларнинг дийдорлашув кечаси ўтказилди.

Уйчи тумани марказидаги “Мустақиллик” боғида жойлашган “Боғи эрам” мажмуасида ташкил этилган тадбирда олтмишга яқин ҳамқишлоқлар дийдор кўришдилар.

Дийдорлашув кечасида иштирок этган вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Акбарали Асқаров, кўп йиллар вилоят ҳокимлигида фаолият олиб борган Эргашали Нишонбоев, туман ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, подполковник Орифжон Раҳимов, туманимиз фаоллари Раҳмонберди Саидов, Тожиддин Бобоев, профессор Акмал Раҳимов, Наманган шаҳар СЭОМ санитария врачи Зокиржон Халилов, “Маржон тола файз” МЧЖ раҳбари Ғайбулло Мамадалиев, тадбиркор Адҳамжон Эгамбердиев, адвокат Соҳибахон Тожибоева, инженер Адиба Раҳимова кабилар самимий тилаклар билдиришди.

Рустамжон Мамадалиев, Ҳошимжон Тўраев каби санъаткорлар ижросидаги қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.