Янгиликлар
Уйчи туманидаги 48-Ёшлик маданият марказида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, 10-мактаб ҳамкорлигида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.
Унда уйчилик таниқли ижодкорлар - Маҳаммаджон Нишонов, хонанда Музаффар Нишонов иштирок этдилар. Улар ижросидаги қўшиқлар, ўқилган шеърлар иштирокчиларга манзур бўлди.
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев ижодкорлар фаолиятини эътироф этиб, эсдалик совғаларини топширди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Ҳожиобод МФЙда жойлашган бўш турган бинода касаначилик асосида "Ботир Муҳаммадали" МЧЖ фаолиятини бошлади. Бу ерда асосан пойабзаллар учун зарур бўлган маҳсулотлар тайёрланади. Ҳозирда 10 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Шерзод Тўхтабоев бугун мазкур жамият фаолияти билан танишди.
Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари Зафар Икрамовнинг таъкидлашича, бу ерда жамиятни кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд.
"Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан Уйчи туманидаги “Матлуба фарзандлари Шокиржон ва Собиржон” фермер хўжалиги раҳбари Матлубахон Тўрабоева, “Барногул зиё файз” фермер хўжалиги бошлиғи, “Шуҳрат” медали соҳибаси Раънохон Қориева, вилоят Кенгаши депутати, "Илғор фермер" кўкрак нишони соҳибаси, “Отабой сулоласи Отабек” фермер хўжалиги раҳбари Маъмурахон Турғунова йўқланди.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова уларни байрам билан қутлаб, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Уйчи тумани Беруний МФЙда жойлашган 1-мактаб ўқувчи-ёшлари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган авлодни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни терроризм, радикализм каби салбий иллатлардан асраш мавзуларида мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида дунёда дин ниқоби остида содир этилаётган хунрезликлар муҳокама қилиниб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка йўл қўймаслик бўйича тушунчалар берилди. Иштирокчиларга "Сохта даволар” номли видеоролик намойиш этилди.
Республика "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими маблағлари ҳисобидан “Кексалар ҳафталиги” доирасида қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга эҳтиром кўрсатилди.
"Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, фаол нуронийлар вакиллари фахрийларга маблағни етказишди.






