"Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан Уйчи туманидаги “Матлуба фарзандлари Шокиржон ва Собиржон” фермер хўжалиги раҳбари Матлубахон Тўрабоева, “Барногул зиё файз” фермер хўжалиги бошлиғи, “Шуҳрат” медали соҳибаси Раънохон Қориева, вилоят Кенгаши депутати, "Илғор фермер" кўкрак нишони соҳибаси, “Отабой сулоласи Отабек” фермер хўжалиги раҳбари Маъмурахон Турғунова йўқланди.

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова уларни байрам билан қутлаб,  ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларини топширди.