Имконияти чекланганлардан 4 нафарининг туғилган кунлари катта шодиёнага айланди. Тадбирни ташкиллаштиришда имконияти чекланганлар гуруҳи админи Анваржон Тошпўлатов, фаоллардан Аҳлиддин Тўлашев, Феруза Эргашева, Муслимбек Муҳаммадалиевлар яқиндан кўмак беришди.

Фарида Инамова,“Қувончимсан” лойиҳаси раҳбари.

Уйчи туманидаги 6-сонли терговга қадар ҳибсга олиш хонасида маҳкумлар учун навбатдаги “маърифат соати” ташкил этилди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги бош мутахассиси Ж. Қосимов, “Обид қори” масжиди бош имоми Илёсхон Собитовлар иштирок этдилар.

Маҳкумларни соғлом ҳаётга қайтариш ва уларга маънавий тушунчалар бериш мақсадидаги ушбу тадбир “Соғлом фикр – бахтли келажак кафолати” мавзуси остида ўтди.

Якунда муассаса масъул ходими Ш.Хўжаев маърузачиларга миннатдорчилик билдирди.

Уйчи туманидаги 37-мактабда 1 октябрь  - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан "Муаллим оламнинг ёруғ чироғи" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда  туман ИИБ бошлиғи, подполковник У.Эшонов, мактаб директори Б.Ғайбуллаевлар таьлим сохасида фаолият олиб бораётган барча устозларни касб байрамлари билан қутладилар. Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

             Тошкент шахрида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг финал босқичида:

           🥇Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри 22-мактаб жамоаси 1-ўринни,

           🥈Наманган вилояти, Чортоқ тумани 53-ИДУМ жамоаси 2-ўринни,

           🥉Тошкент шаҳри, 110-ИДУМ жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

            Маълумки, мазкур кўрик танловда ғолибликни қўлга киритганлар махсус пул мукофоти билан тақдирланади.

            Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 9-центабрдаги 562-сон қарори 2-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ танловда ғолиб бўлган мактабларни бир марталик пул мукофотлари Республика босқичида қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • 1-ўрин учун — 500 миллион сўм;
  • 2-ўрин учун — 400 миллион сўм;
  • 3-ўрин учун — 300 миллион сўм.

           Ҳақли савол туғилади, хўш мазкур пул мукофоти қандай тақсимланади? Ўқувчиларга ҳам ушбу пулдан улуш тегадими?

           Юқоридаги қарорга 2-иловада тасдиқланган Низомнинг 36-бандига мувофиқ ғолиб мактабнинг буджетдан ташқари жамғармасига ўтказилган маблағлар яъни мукофот суммасининг 25 фоизигача бўлган қисми танловда қатнашиб юқори натижалар кўрсатган терма жамоа аъзолари бўлган ўқувчиларни эсдалик совғалар ёки нақд пул шаклида рағбатлантириш учун йўналтирилади.

           Шунингдек, ушбу бандга кўра ғолиб мактабнинг буджетдан ташқари жамғармасига ўтказилган маблағлар қуйидагича йўналтирилади:

  • танлов шартларига кўра асосий кўрсаткичлар бўйича мактабнинг юқори баҳоланишига ҳисса қўшган ҳамда ўқувчиларни танловга тайёрлаган хорижий тиллар ўқитувчиларини рағбатлантириш учун — мукофот суммасининг 25 фоизигача;
  • мактабнинг бошқа эҳтиёжлари, жумладан, танловнинг кейинги босқичига тайёргарлик учун зарур харажатлар, хорижий тилларни ўқитишни янада яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиш, мактаб кутубхонасини хорижий тилдаги илмий, бадиий адабиётлар билан бойитиш, ўқувчиларнинг хорижий тилда тинглаб тушуниш кўникмаларини баҳолашга кўмаклашувчи техник воситалар билан фан кабинетларини жиҳозлаш учун — мукофот суммасининг қолган қисми.

С.Сатимов,

Чортоқ туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти                                           

 

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2024 йилдаги ПФ-132-сон Фармони қабул қилинди. Унга асосан Тадбиркорлик субектларига ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун бир қанча имтиёзлар белгиланди. Жумладан, 2024-йил 1-ноябрдан бошлаб:

  • давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади ҳамда «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади;
  • 2025 йил 1 январдан бошлаб электрон онлайн аусион савдоларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
  • Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил 1 ноябрга қадар тадбиркорлик субектларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чораларини кўради;

экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда:

солиқ тўловчилардан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;

божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади; (Бунда мазкур тартиб ушбу Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврдаги экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш учун тақдим этилган аризаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтириади;

2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субектларига 2028 йил 1 январга қадар ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика буджетидан қайтариш тизими жорий этилади:

а) ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз (тўлов терминаллари ёки мобил тўловлар орқали) қисми:

  • 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига — бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 40 фоизи;
  • 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига — бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи;

б) туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субектларига — бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи.

 

                                                                               И.Жаннаталиев,   

Чортоқ туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази  бош юристконсулти 

 

Подкатегории