Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2024 йилдаги ПФ-132-сон Фармони қабул қилинди. Унга асосан Тадбиркорлик субектларига ўз фаолиятларини амалга оширишлари учун бир қанча имтиёзлар белгиланди. Жумладан, 2024-йил 1-ноябрдан бошлаб:
- давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб қилинади ҳамда «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субектларига ажратиладиган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш ёки улар бўйича кафилликлар тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тижорат банкларига ва микромолия ташкилотларига ўз ресурслари ҳисобига мазкур микрокредит миқдорини 300 миллион сўмгача оширишга рухсат этилади;
- 2025 йил 1 январдан бошлаб электрон онлайн аусион савдоларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
- Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил 1 ноябрга қадар тадбиркорлик субектларига электр энергияси ва табиий газ учун тўловни олдиндан амалга оширишда қулайлик яратиш, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чораларини кўради;
экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда:
солиқ тўловчилардан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;
божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади; (Бунда мазкур тартиб ушбу Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврдаги экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш учун тақдим этилган аризаларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтириади;
2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субектларига 2028 йил 1 январга қадар ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика буджетидан қайтариш тизими жорий этилади:
а) ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз (тўлов терминаллари ёки мобил тўловлар орқали) қисми:
- 60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига — бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 40 фоизи;
- 60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига — бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи;
б) туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субектларига — бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоизи.
И.Жаннаталиев,
Чортоқ туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти






