Уйчи туманидаги 37-мактабда 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан "Муаллим оламнинг ёруғ чироғи" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда туман ИИБ бошлиғи, подполковник У.Эшонов, мактаб директори Б.Ғайбуллаевлар таьлим сохасида фаолият олиб бораётган барча устозларни касб байрамлари билан қутладилар. Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.






