Янгиликлар
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги “Қашқалдоқ Беруний” ММТПда жойлашган “Ал Машхад саховати файз” фермер хўжалиги миришкорлари 13 гектар пахта майдонида мўл ҳосил етиштириб, зафар қучдилар. Ўн иш кунида, биринчи теримнинг ўзидаёқ 70 тонна ҳосил йиғиштириб олинди. Ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай териб олинишида Машад, Қувурбоши маҳаллаларидан чиққан юздан ортиқ кўнгилли ҳашарчининг хизмати катта бўлди.
Фермер томонидан ҳашарчиларга барча зарур шарт-шароитлар яратилиб, терим пуллари ўз вақтида бериб борилгани терим суръатини янада оширди.
🏢 Қарорга (https://t.me/huquqiyaxborot/16571) мувофиқ, Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.
✅ 2025 йил учун уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган субсидиялар сонини 1,2 бараварга ошириш назарда тутилади.
🔍 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.
🗓 2025 йил 1 апрелдан:
🔹Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида эксперимент тариқасида аутсорсинг асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ ногирон аъзолари мавжуд оилалардаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади;
🔹ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда оила шаклидаги кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилади;
🔹ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг кундузги парвариш хизматларини ҳамда юридик шахсларга ногиронлиги бўлган болалар, шу жумладан, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўрсатишга рухсат берилади.
Дилбархон Мирзаева, Уйчи туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.
Уйчи тумани маданият марказида 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни” га бағишланган байрам тадбири давом этмоқда.
Тантанада мактабгача ва мактаб таълими, касб-ҳунар тизими вакиллари, меҳнат фахрийлари таклиф этилиб, эҳтиром кўрсатилмоқда.
Шодиёнада туман ҳокими Ш.Мусаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, самимий тилаклар билдиришди.
Агар ходим вақтинча бошқа ишга ўтказиладиган бўлса, бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқда унинг бошқа ишда бўлиш муддати албатта белгиланиши шарт.
Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, агар буйруқда муддат белгиланмаса, бу амалиётни вақтинча бошқа ишга ўтказиш деб бўладими.
Хўш, вақтинча бошқа ишга ўтказишда муддатлар қандай белгиланади?
Меҳнат кодексининг 139-моддасида ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати қайси воситалар билан белгиланиши мумкинлиги кўрсатилган.
☝️Ушбу моддага кўра, эътибор беринг, вақтинча бошқа ишга ўтказиш қуйидагилар воситасида белгиланади:
➖вақтинча ўтказишнинг умумий давомийлигини кунлар, ойлар, йиллар билан кўрсатиш орқали (масалан, 30 кунлик муддатга, олти ой муддатга, бир йил муддатга);
➖қайси ишга ўтказиш амалга оширилган бўлса, ўша ишни бажариш бошланадиган календарь санани ва ўтказиш муддати тугайдиган календарь санани кўрсатиш орқали (масалан, 2024 йил 16 апрелдан 2024 йил 16 августга қадар, 2024 йил 4 январдан 2024 йил 31 декабрга қадар);
➖бошқа ишга ўтиш муддати қайси ҳодисанинг юз бериши билан тугайдиган бўлса, ўша ҳодисани аниқлаш орқали (масалан, “А” объектдаги қурилиш пудрат ишлари якунлангунига қадар, ёки Усмонова Наргизанинг боласи уч ёшга тўлгунигача бола парваришлаш таътилидан қайтгунига қадар ва ҳоказо).З.Султонова,Чортоқ тумани адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ҳар қандай асос билан бекор қилинганида ҳам Меҳнат кодексининг (кейинги ўринларда - МК) 234-моддаси биринчи қисмига кўра фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун ходимга пулли компенсация тўланади.
Компенсацияни ҳисоблаб чиқариш учун МКнинг 224-моддасидаги ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш тартиби “формуласи”ни ўрганиб олсангиз кифоя.
Қаранг, ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда унинг давомийлиги ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилининг тўлиқ миқдорини 12 га бўлиш ҳамда тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган ортиқча кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса ҳисобга олинмайди. Ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда меҳнат таътили кунлари умумий давомийлигини ҳисоблашда олинган 0,5 га тенг ва ундан кўп ўнликлар бир кун деб яхлитланади, 0,5 дан ками эса ҳисобдан чиқариб ташланади.
❗️Асосий ва қўшимча меҳнат таътилининг тўлиқ миқдори – МКнинг 217, 218, 219, 220-моддаларидаги таътиллар ҳамда жамоа шартномасида кўрсатилган қўшимча таътилларни 222-моддага асосланган ҳолда қўшиб жамлаб белгиланади.З.Султонова,Чортоқ тумани адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти.






