Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги “Қашқалдоқ Беруний” ММТПда жойлашган “Ал Машхад саховати файз” фермер хўжалиги миришкорлари 13 гектар пахта майдонида мўл ҳосил етиштириб, зафар қучдилар. Ўн иш кунида, биринчи теримнинг ўзидаёқ 70 тонна ҳосил йиғиштириб олинди. Ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай териб олинишида Машад, Қувурбоши маҳаллаларидан чиққан юздан ортиқ кўнгилли ҳашарчининг хизмати катта бўлди.
Фермер томонидан ҳашарчиларга барча зарур шарт-шароитлар яратилиб, терим пуллари ўз вақтида бериб борилгани терим суръатини янада оширди.






