Янгиликлар
Якунда 2 нафар фукаро танлаган иш жойи билан меҳнат шартномаси тузилди ва 4 нафар фукарога ишга йўлланма берилди. Бу каби "Ишга марҳамат " меҳнат ярмаркалари ИИБ ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан доимий равишда ўтказиб келинмоқда.
Уйчи туманидаги 46 та умумтаълим мактаби, битта ихтисослашган мактаб, иккита хусусий мактабда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
46-мактабда бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашди ва барчани байрам билан самимий табриклади. Мактабга илк бор қадам қўйган 51 нафар биринчи синф ўқувчисига Президент совғаси топширилди. Шундан сўнг туман ҳокими 11-синфда илк мустақиллик дарсини ўтиб берди.
Маълумот учун, жорий йилда тумандаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабининг 1-синфига 4411 нафар ўқувчи қадам қўйди. Барча таълим муассасаларида Мустақиллик дарс машғулотлари "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз” мавзуларида ўтди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Қашқар МФЙда яшовчи биринчи гуруҳ ногиронлиги бор Абдуғани ота Абдураҳмонов саксон икки ёшни қарши олган.
Мустақиллик байрами арафасида “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, нуронийлар кегаши аъзоси А.Нажмиддинов отахонни йўқлаб, ҳасса топширишди.
Кўрсатилган эътибордан мамнун бўлган отахон миннатдорчилик билдириб, дуолар қилди.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида фаолиятини бошлаган мазкур корхона цехининг очилиш маросимида туман ҳокими Ш.Мусаев, туркиялик мутахассислар, фахрийлар вакиллари қатнашдилар.
Одамлар ҳисобини юритиш амалиёти илк бор милоддан аввалги 3-минг йилликдан бошланган. Бу жараён дастлаб Осиё ва Африка давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияни қамраб олган. Бу ислоҳотдан кўзланган мақсад солиқ тўловчилар ва аскарликка яроқли аҳоли сонини аниқлаш бўлган. Илк ўрта асрларда мазкур тартибот бирмунча такомиллашган. Аҳолини ҳисобга олиш элементлари хўжаликларнинг ёзма китоблар, кадастрлардаги тавсифлари билан уйғунлашган. Уларда одамлар ёки оилалар эмас, балки уй-жой каби солиққа тортиш бирликлари биринчи ўринга қўйилган. Финляндияда XVI асрнинг ўзиданоқ аҳоли сони рўйхатини олиб боришни бошлашган. Давлатнинг мақсади биринчи ўринда солиққа тортиш ва ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ бўлган. Ўша даврда Швеция, ўзининг шарқий қисми бўлган Финляндияни қўшганда ҳам аҳолиси кам, камбағал давлат эди. Шу сабабли ҳам йирик - йирик маъмурий аппарат ва армияни сақлаб туриш учун ҳарбий хизматга мажбур бўлган ва солиққа тортиладиган аҳоли ва унинг мулки тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш лозим эди.Аҳолини рўйхатида жойлашган ва бутун Финляндияни ўз ичига олган ахборот таркиби ўзининг кенг қамровли эканлиги билан ажралиб туради. Ахборот базаси мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ҳақидаги аниқ ва эътиборга лойиқ маълумотларни ўз ичига олади. Фуқаро тўғрисидаги энг муҳим маълумот унинг исми ва фамилияси, туғилган жойи ва санаси, ҳамда фуқаролигидир. Шунингдек, фуқаронинг оилавий аҳволи (турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси) ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумот ҳам муҳимдир.XVIII аср ўрталаридан аҳолини ўрганишга қизиқиш ортади. Австрия, Голландия, Дания, Испания, Япония, Америкада одамлар ҳисобини юритишга киришилади. Бироқ бу ҳисоб-китоблар бутун бошли аҳолини қамраб ололмаган.Аҳолини универсал рўйхатга олиш 1665 йилда Янги Франсия (Квебек) колониясида бўлиб ўтди. АҚШ да 1790 йилда тўлиқ аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилди. Ўшанда ўн этти нафар полиция ходими мамлакат бўйлаб саёҳат қилиб, хонадонма-хонадон юриб, олтита саволга жавоб тўплашди: уй эгасининг тўлиқ номи, ўн олти ёш ва ундан катта ёшдаги озод оқ танли эркаклар сони, ўн олти ёшдан кичик бўлган озод оқ танли эркаклар сони, озод оқ танли аёллар сони, бошқа озод шахслар сони, қуллар сони.Ўттиз йил ўтгач, Италия, Испания, Англия, Ирландия, Австрия, Францияда рўйхатга олиш вақти келди. 1851 йилда Хитойда, кейин Японияда (1871) ва ниҳоят Россияда аҳоли рўйхатга олинди.Замонавий босқич ХХ асрнинг ўрталаридан бошланди. Бир қатор Осиё мамлакатларида, шунингдек, Африкада аҳолини рўйхатга олиш ўтказилди. Бу янги мустақил давлатлар пайдо бўлиши билан боғлиқ эди. Ўтган асрнинг 70- йилларда Яман, БАА, Саудия Арабистони каби мамлакатларда биринчи маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилди. ХХ асрнинг охирига келиб, аҳолини рўйхатга олиш дунёнинг деярли барча ҳудудини қамраб олди.Дунёдаги ҳар бир мамлакат, ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда аҳолини рўйхатга олади. Кўпчилик мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш ҳар беш ёки ўн йилда амалга оширилади.Ҳозир жаҳоннинг кўплаб ривожланган давлатларида аҳоли ўртача ҳар ўн йилда камида бир марта рўйхатдан ўтказилмоқда. Халқаро амалиёт шундай! Бизда-чи? Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган. Шундан сўнг 1926, 1939, 1959, 1970, 1980 йилларда аҳоли рўйхатга олинган. Ушбу тадбир сўнгги бор 1989- йилда ўтказилиб, ўша пайтда республикамиз аҳолиси 19,7 миллион кишини ташкил этган.






