Уйчи туманидаги 46 та умумтаълим мактаби, битта ихтисослашган мактаб, иккита хусусий мактабда янги ўқув йилининг бошланишига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
46-мактабда бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатнашди ва барчани байрам билан самимий табриклади. Мактабга илк бор қадам қўйган 51 нафар биринчи синф ўқувчисига Президент совғаси топширилди. Шундан сўнг туман ҳокими 11-синфда илк мустақиллик дарсини ўтиб берди.
Маълумот учун, жорий йилда тумандаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабининг 1-синфига 4411 нафар ўқувчи қадам қўйди. Барча таълим муассасаларида Мустақиллик дарс машғулотлари "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз” мавзуларида ўтди.






