Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ҳар қандай асос билан бекор қилинганида ҳам Меҳнат кодексининг (кейинги ўринларда - МК) 234-моддаси биринчи қисмига кўра фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун ходимга пулли компенсация тўланади.
Компенсацияни ҳисоблаб чиқариш учун МКнинг 224-моддасидаги ҳар йилги меҳнат таътили давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш тартиби “формуласи”ни ўрганиб олсангиз кифоя.
Қаранг, ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда унинг давомийлиги ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилининг тўлиқ миқдорини 12 га бўлиш ҳамда тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган ортиқча кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса ҳисобга олинмайди. Ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда меҳнат таътили кунлари умумий давомийлигини ҳисоблашда олинган 0,5 га тенг ва ундан кўп ўнликлар бир кун деб яхлитланади, 0,5 дан ками эса ҳисобдан чиқариб ташланади.
❗️Асосий ва қўшимча меҳнат таътилининг тўлиқ миқдори – МКнинг 217, 218, 219, 220-моддаларидаги таътиллар ҳамда жамоа шартномасида кўрсатилган қўшимча таътилларни 222-моддага асосланган ҳолда қўшиб жамлаб белгиланади.З.Султонова,Чортоқ тумани адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти.






