"Зарбол Навоий" СИУ ҳудудидаги "Барногул зиё файз" фермер хўжалигининг миришкорлари 49,7 гектар майдонда пахта етиштирдилар. Айни вақтда бу жамоада терим қизғин давом этмоқда. Иккита пахта териш машинаси ва етмишга яқин теримчи ёрдамида ҳосил йиғиштириб олинмоқда. Вилоят раҳбари механизатор ва теримчиларни рағбатлантириб боришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

“Уйчи элита уруғчилик хўжалиги” , “Сарвиноз Гулистон” ва яна бир қатор фермер хўжаликларида йиғим-теримнинг бориши, машина терими жараёнлари кўздан кечирилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Теримда илғорлик қилаётган пахтакорларга эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, уйчилик пахтакорлар жорий йилда жами 5649 гектар майдондан 22233 тонна юқори сифатли ҳосил олишни кўзлашган. 12 та терим машинаси ёрдамида ҳосил йиғиштириб олинмоқда.