Янгиликлар
Бугун “Долзарб 50 кунлик” тадбири доирасида тумандаги жиноят салмоғи ортиб, "қизил тоифа"га кирган Боғ, Навоий маҳаллаларида ва бошқа маҳаллалар марказларида профилактика инспекторлари, тумандаги мутасадди ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда профилактик огохлантирув тарғибот, рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида хонадонбай ва фуқаробай иш ташкил этилиб, пробация ва профилактик ҳисобда, диспансер рўйхатида турган шахслар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Даволаниш эҳтиёжини билдирган шахслар диспансер кўригига олиб борилди. Аҳоли хонадонларига ташриф буюрилиб, узоқ муддатга кетган ва қайтиб келган шахслар билан онлайн суҳбатлашилди.
Профилактика инспектори ўз ташриф қоғозлари ва тарғибот флайерларини тарқатдилар.
«Учинчи ренессанс – ёшлар нигоҳида» номли лойиҳалар танловинининг Уйчи туман босқичи ўтказилди.
Юртбошимизнинг Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига оид фикрларининг мазмун-моҳиятини кенг ўрганиш ҳамда тарғиб этиш орқали ёшларни жамиятда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллиги, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мазкур танловда ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни Низом асосида одила баҳолади.
Танлов давомида иштирокчилар ўзларининг лойиҳалари билан таништирдилар. Якунда 3 та йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди.
И-йўналишда 26-мактабнинн 11-синф ўқувчиси Абдулазизова Сабина;
ИИ-йўналишда 23-мактабнинн 9-синф ўқувчиси Ҳамидуллаева Райҳона;
ИИИ-йўналишда тумандаги ихтисослаштирилган мактабнинг «Ренессанс» жамоаси ғолиб деб топилди.
Ғолибларга бўлинманинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Оилаларда адабиётимизнинг нодир асарларини ўқиб-ўрганиш, шу орқали инсонийликнинг юксак фазилатларини шакллантириш, ўзаро меҳр-оқибат, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги Наманган вилояти болалар кутубхонасида «Энг китобхон оила» кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловнинг биринчи туман (шаҳар) босқичидан сараланган энг китобхон оила ғолиблари иштирок этдилар. Оилалар 3 та шарт бўйича беллашдилар.
Танловнинг якунига кўра, 1-ўрин Косонсой туманидаги Болтаевалар оиласига, 2-ўрин Уйчи туманидаги Абдуллаевлар оиласига, 3-ўрин Тўрақўргон туманидаги Машрабжоновлар оиласига насиб этди.
Туманимиз тиббиётининг жонкуярлари эъзозу эътиборда бўлдилар. Бир гуруҳ соҳа фидойиларига эсдалик совғалари топширилди.
Туман маданият бўлими "Тараона" ашула ва рақс халқ ансамбли санъаткорлари маданий хизмат кўрсатишди.
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Туман сайлов комиссияси раиси Каримжон Болтабоевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.
Шундан сўнг вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов вилоят ҳокимининг Шуҳрат Мирсодиқович Мусаевни Уйчи тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб эшиттирди.
Сессия давомида Шуҳрат Мусаев Уйчи туманини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича маълумотлар берди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев Уйчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






