Уйчи туманида "Ўзбекистон-2030" стратегиясида экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таьминлаш мақсадида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов ташаббуси билан туман ИИБ ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси фаол иштирок этиб, ИИБ биноси, сектор штаби, хизмат уйлари, хизмат хоналари ҳамда барча маҳаллаларда 254 туп арча, 120 туп каштан, 328 туп павлония ва бошқа манзарали кўчат, 357 туп мевали дарахт кўчатларини ўтқазиб, дарахтларни буташ, гузарларни тартибга келтириш ишларини амалга оширишди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Уйчи туманидаги 5-мактабда ташкил қилинган навбатдаги ота-оналар йиғилишида туман ИИБ ходимлари, МФЙ еттилиги, нуронийлар вакиллари иштирок этдилар.

Мулоқотда йўл-транспорт ҳодисалари, ёшлар ўртасидаги жиноятчилик, ички тартиб-қоида ва яна бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Фарзанд тарбиясига беътиборлик келтириб чиқарадиган салбий оқибатлар вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тақдим қилинган видеоролик орқали таъсирли тарзда намойиш қилинди.

Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари ўртасидаги ўтказилган мазкур танлов 10 та йўналиш бўйича ташкил этилди.

Барча йўналишлар бўйича танлов иштирокчилари ўз фаолиятини амалга оширган ишларини кўрсатиб берувчи тегишли маълумотлар, альбом ҳамда видеоролик орқали ўз фаолиятларини намойиш қилдилар, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган танловнинг якунида ғолиб ва совриндорлар туман бўлими томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Йўналишлар кесимида ғолиб бўлган ёшлар етакчилари танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Юртбошимизнинг ёшларга кўрсатаётган эътибори натижасида уларнинг  мурожаатлари ижобий ҳал қилиниши бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Бугун Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги туман маданият марказида туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларининг иқтидорли ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Уйчи туманидаги 39-мактабнинг олий тоифали ҳуқуқ фани ўқитувчиси Нодирахон Ҳожимирзаеванинг "FEMIDA"  жамоаси Наманган вилоятини шарафини муносиб ҳимоя қилиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритганлиги учун ғолиблар ва уларнинг ота-оналари, фан ўқитувчиси тақдирланди. Ушбу маросимда туман ҳокимлиги, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутасаддилари иштирок этдилар.

Ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига самимий дил изҳорлари айтилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Подкатегории