Уйчи туманидаги 5-мактабда ташкил қилинган навбатдаги ота-оналар йиғилишида туман ИИБ ходимлари, МФЙ еттилиги, нуронийлар вакиллари иштирок этдилар.

Мулоқотда йўл-транспорт ҳодисалари, ёшлар ўртасидаги жиноятчилик, ички тартиб-қоида ва яна бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Фарзанд тарбиясига беътиборлик келтириб чиқарадиган салбий оқибатлар вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тақдим қилинган видеоролик орқали таъсирли тарзда намойиш қилинди.