22-24 ноябрь кунлари универсал жанг спорт туридан Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақа Ўзбекистонинг Наманган вилояти “Паҳлавон” мажмуасида бўлиб ўтиб, унда дунёнинг 23 га яқин давлатидан 430 нафар спортчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси орасида уйчилик спортчилар ҳам бўлиб, улар ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

6-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Зоиржон Рустамжонов 14-15 ёш, 60 кг. вазнда фахрли 1-ўринни эгаллаб, жаҳон чемпиони деган номни қўлга киритди.

Шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Фозилжон Рустамжонов 2-ўрин ва кумуш медаль соҳиби бўлди.

27-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Хуршидбек Сатимов, 7-синф ўқувчиси Оятиллоҳ Жамолиддинов фахрли 2-ўринларни эгаллаб, ватанимиз байроғини баланд кўтардилар. Бу спортчилар Наманган вилояти универсал жанг спорт федерацияси раисининг ўринбосари Камолиддин Тўйчиев қўл остида шуғулланишган.

Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникуми талабалари иштирокида 25 ноябрь — Жаҳон ҳамжамияти хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирни муассасанинг бўлим бошлиғи, туман Кенгаши депутати Н.Мамадалиева очди. Мулоқот давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик таҳлили ва келиб чиқиш сабаблари ҳамда келгусида уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида мулоҳазалар юритилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова соғ танда – соғлом ақл, деган нақлга доимо амал қилишимиз, соғлом фикрли ёшлар эса келажакда, албатта, бахтли бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, талабалар маънавият фидойиси, «Халқ таълими аълочиси» Марғубахон Атаеванинг ўгитларидан баҳраманд бўлишди.

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Қумтепа ёшлар кичик саноат зонасининг биринчи босқичида умумий қиймати 55,0 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилиб, 1500 мингдан зиёд иш ўрни яратилди.

Бугунги кунга келиб, темирчилик саноат зонасининг 2-босқичи учун қўшимча 2,0 гектар майдон ажратилиши натижасида 33 та ёш уста ҳунарманд томонидан қиймати 22,1 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилиб, 500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Мазкур саноат зонасининг ташкил этилиши ҳудудда фаолият юритаётган ёш темирчи уста-ҳунармандлар учун айни муддао бўлди. Умумий ҳисобда 5,1 гектар майдонни эгаллаган мажмуа йўл, энергия, ичимлик каби барча инфратузилма билан таъминланди.

Овчибулоқ МФЙдаги 2-сектор ҳудудида  жойлашган "Бриг форм" МЧЖда махсус ишчи кийимлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Маҳсулотлар асосан Россия давлатига экспорт қилинади.  Бу ерда 120 нафар хотин-қиз, ёшларнинг доимий бандлиги таъминланган. Уларнинг йигирмадан ортиғи "Аёллар дафтари"га олинган хотин-қизлардир. Келгусида яна бу ерда қўшимча 50 та ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими корхона фаолияти ва унинг истиқболдаги  режалари билан танишиб, фаолиятни кенгайтириш бўйича таклифларини берди.

Эндиликда мактабда таҳсил олаётган  676 нафар ўқувчининг 120 нафар бошланғич синфда ўқиётган ўқувчиси замонавий ўқув хоналарида фаолиятни давом эттиради. Бу ерда  ўқув хоналари, ётоқхона, ошхона билан биргаликда кутубхона ҳам мавжуд.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун мазкур нодавлат таълим муассасасида бўлиб, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ўқувчилар суҳбат жараёнида  келажакдаги мақсад ва орзулари ҳақида сўзлаб беришди.

Подкатегории