Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникуми талабалари иштирокида 25 ноябрь — Жаҳон ҳамжамияти хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирни муассасанинг бўлим бошлиғи, туман Кенгаши депутати Н.Мамадалиева очди. Мулоқот давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик таҳлили ва келиб чиқиш сабаблари ҳамда келгусида уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида мулоҳазалар юритилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова соғ танда – соғлом ақл, деган нақлга доимо амал қилишимиз, соғлом фикрли ёшлар эса келажакда, албатта, бахтли бўлишини таъкидлади.
Шунингдек, талабалар маънавият фидойиси, «Халқ таълими аълочиси» Марғубахон Атаеванинг ўгитларидан баҳраманд бўлишди.







