Янгиликлар
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимидаги ҳолат бўйича
Расмий муносабат
Уйчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар бўлими икки қаватли алоҳида бинода жойлашган. Бўлим 70 ўринли бўлиб, 0 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар даволаниши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Иссиқлик таъминоти йўлга қўйилган. Ҳар икки қаватда жами 80 ўринли ошхона ҳам мавжуд.
Куз-қиш мавсумида болаларда ўткир респиратор касалликлар кўпайиб, даволанишга бўлган эҳтиёж янада ортади. Уйчи туман хўжалик ҳисобидаги дизенфекция станцияси билан тузилган шартномага асосан нафақат болалар бўлими, балки бирлашма тасарруфидаги марказий касалхонанинг барча бўлимларида дизенсекция ишлари режа асосида амалга ошириб келинмоқда. Охирги марта болалар бўлимида 25 ноябрь куни дизенфекция ва мукаммал тозалов ишлари амалга оширилган. Аммо шунга қарамай, беморлар ётган хоналарда овқатланиш ва уларнинг хонадонларидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини тумбочкаларда тартибсиз сақланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу бўғим оёқли ҳашаротларнинг кўпайишига олиб келмоқда.
Болалар бўлими ҳамда бошқа бўлимларда ҳам яна бир бор дизенфекция ва мукаммал тозалов ишлари амалга оширилди. Туман СЭО ва ЖСБ, туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирокида беморлар ҳамда уларга қаровчи фуқаролар билан суҳбатлашиб, тиббий маданият, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш тушунтириб ўтилди. Келгусида бундай ҳолат такрорланмаслиги назоратга олинганлигини билдирамиз.

Уйчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Валижон Болтабоев олтмиш ёшга тўлди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда қадрдон жамоа аъзолари уни табаррук ёши билан қутлашди.
Туманда чорвачилик ва паррандачилик риводига улкан ҳисса қўшиб келаётган соҳа фидойиси Валижон Болтабоевни самимий табриклаб, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз.
"Нуроний" жамғармаси Уйчи туман бўлими.

Шарифахон Маъсудабону номли фермер хўжалигида тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, қишлоқ хўжалиги бўлими, сув етказиб бериш, насос станциялари ва энергетика хизматлари раҳбарлари ва масъул ходимларига келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида зарур кўрсатмалар берди.

Тўқсонбости экинларини экиш оилага қўшимча даромад ва барака ҳам киритади.
Уйчи туманидаги Ўнҳаят маҳалласида тўқсонбости экинларини экишга бағишланган вилоят семинари ташкил этилди. Унда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши раиси Н.Каимов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг вилоят бошқармаси бошлиғи И.Икромов, вилоят ўсимликлар карантини бошқармаси бошлиғи ўринбосари, туман ҳокими, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.
Тадбир давомида тўқсонбости экинларини ўз вақтида ва замонавий агротехнологиялардан фойдаланган ҳолда экишнинг аҳамияти тушунтирилди. Ҳосилдорликни ошириш ва ер унумдорлигини сақлаш бўйича тавсиялар берилди.
Семинар жараёнида амалий машғулотлар ўтказилиб, қатнашчилар турли усуллар орқали экин экиш жараёнини ўргандилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг Уйчи тумани "Деҳқон" маҳалласидаги "Маданият саройи"да ўтказган сайёр қабулида Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Д.Аҳмедов томонидан фуқароларнинг туғилганлик гувоҳномасини такроран олиш, кадастр, мерос, алимент каби масалалар юзасидан 14 та мурожаати тингланди.
Сайёр қабул давомида келиб тушган 8 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 6 мурожаат муддат ва ўрганиш талаб қилгани боис, адлия бўлими иш юритувига олинди.
Шу куни туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан қабулга келган фуқароларнинг 12 нафарига сайёр хизмат кўрсатилди.
Наманган вилояти адлия бошқармаси







