Ижтимоий тармоқларда тарқалган Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимидаги ҳолат бўйича

Расмий муносабат

Уйчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли болалар бўлими икки қаватли  алоҳида бинода жойлашган. Бўлим 70 ўринли бўлиб, 0 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар даволаниши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Иссиқлик таъминоти йўлга қўйилган. Ҳар икки қаватда жами 80 ўринли ошхона ҳам мавжуд.

Куз-қиш мавсумида болаларда ўткир респиратор касалликлар кўпайиб, даволанишга бўлган эҳтиёж янада ортади. Уйчи туман хўжалик ҳисобидаги дизенфекция станцияси билан тузилган шартномага асосан нафақат болалар бўлими, балки бирлашма тасарруфидаги марказий касалхонанинг барча  бўлимларида дизенсекция ишлари режа асосида  амалга ошириб келинмоқда. Охирги марта болалар бўлимида 25 ноябрь куни дизенфекция ва мукаммал тозалов ишлари амалга оширилган. Аммо шунга қарамай, беморлар ётган хоналарда овқатланиш ва уларнинг хонадонларидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини тумбочкаларда тартибсиз сақланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу бўғим оёқли  ҳашаротларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Болалар бўлими ҳамда бошқа бўлимларда ҳам яна бир бор дизенфекция ва мукаммал тозалов ишлари амалга оширилди. Туман СЭО ва ЖСБ, туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирокида беморлар ҳамда уларга қаровчи фуқаролар билан суҳбатлашиб, тиббий маданият, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш тушунтириб ўтилди. Келгусида бундай ҳолат такрорланмаслиги назоратга олинганлигини билдирамиз.