Таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши томонидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган спорт йўриқчилари ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Мусобақа 17-ДМТТ бўлиб ўтди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланди. Уларни кенгаш раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев қутлади.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Зиёкор МФЙда “Саломатлик маркази” фаолиятини бошлади.

-Хотин-қизларни соғломлаштириш, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришни йўлга қўйиш бизнинг мақсадимиз,-дейди тадбиркор Гулёра Расулова.

“Саломатлик маркази”нинг очилишида туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева иштирок этди.

Туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов томонидан бугун сектор ҳудудидаги 18-мактаб ва 12-сонли МТТнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, хоналарнинг иситилиши ҳолати ўрганилди.

🏫Ўрганиш давомида, 18-мактабнинг иссиқлик тизими, кўмир захираси сақланиши, мактабнинг ободонлаштирилиши, синф хоналарининг иситилиши, ўқувчилар учун яратилган шароит ҳамда иситиш тизимида муаммолар юзага келган тақдирда масъулларга ва ИИБга алоқа чиқилиши, мунтазам ахборот бериб борилиши бўйича соҳа раҳбарлари ва масъул ходимларга кўрсатмалар берилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси ташаббуси билан туман маданият бўлими, «Нуроний» жамғармаси, туман АКМ, 2-касб-ҳунар мактаби ҳамкорлигида «Дўстлик» ордени соҳиби, маънавият фидойиси Исмоилжон Мамаджоновнинг «Маҳаллада янги маънавий тўлқин» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Туман маданият бўлими қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли дастуридан фольклор жамоанинг чиқиши ҳамда санъаткорларнинг ватанни улуғловчи қўшиқлари ўрин олди. Янгиқўрғон туман ҳокимининг маслаҳатчиси А.Ғанихўжаев, ижодкорлар А.Аҳмаджонов, М.Қирғизовалар муаллиф ижодига илиқ фикрлар билдиришди.

Якунда «Энг таъсирчан лойиҳа» танловида ғолиб бўлган Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмасининг «Маҳаллада янги маънавий тўлқин» деб номланган грант лойиҳаси доирасида чоп эттирилган ушбу китобни эътироф этган ҳолда И.Мамаджоновга эсдалик совғалари топширилди.

Тақдимот давомида зукко томошабинлар янги китоб билан тақдирланишди.

Уйчи тумани Муборак МФЙда жойлашган 10-мактаб жамоасига маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган фаоллар зали фойдаланишга топширилди.

"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси ҳамда ҳомийлар кўмагида қуриб битказилган мазкур бинонинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, 4-сектор раҳбари М.Қодиров, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминовлар иштирок этдилар.

Подкатегории