Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси ташаббуси билан туман маданият бўлими, «Нуроний» жамғармаси, туман АКМ, 2-касб-ҳунар мактаби ҳамкорлигида «Дўстлик» ордени соҳиби, маънавият фидойиси Исмоилжон Мамаджоновнинг «Маҳаллада янги маънавий тўлқин» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Туман маданият бўлими қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли дастуридан фольклор жамоанинг чиқиши ҳамда санъаткорларнинг ватанни улуғловчи қўшиқлари ўрин олди. Янгиқўрғон туман ҳокимининг маслаҳатчиси А.Ғанихўжаев, ижодкорлар А.Аҳмаджонов, М.Қирғизовалар муаллиф ижодига илиқ фикрлар билдиришди.
Якунда «Энг таъсирчан лойиҳа» танловида ғолиб бўлган Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмасининг «Маҳаллада янги маънавий тўлқин» деб номланган грант лойиҳаси доирасида чоп эттирилган ушбу китобни эътироф этган ҳолда И.Мамаджоновга эсдалик совғалари топширилди.
Тақдимот давомида зукко томошабинлар янги китоб билан тақдирланишди.






