Янгиликлар
Ангиография қон ва лимфа томирларига соя ҳосил қилувчи организмга безарар модда юбориб, рентгенологик усул билан улар суратини олиш жараёнидир. Ангиография қон ва имфа томирлари касалликлари, шунингдек, мия, юрак, ўпка ва бошқа аъзоларни улардаги қон томирлари ўзгаришларга қараб аниқлашда қўлланилади. Мазкур технология ёрдамида юрак қон-томирининг қай ерида қисилиш, тромб, артериосклероз ва холестерин борлиги, аъзонинг қайси жойи ишламаётгани ёки оғриётгани ҳақида тўлиқ маълумот беради.
“Сайёр шифохона” юрак қон-томирлари касалликларига эрта босқичда ва ўта юқори аниқликда ташхис қуювчи ангиография ускунасидан тортиб барча турдаги юрак операцияларини ўтказишга мўлжалланган илғор технологиялар билан ҳам таъминланган.
Ушбу кўрикка малакали, тажрибали мутахассислар жалб қилинган. Кардиожарроҳ, кардиолог, хирург, проктолог, эндокринолог, гинеколог каби тор соҳа вакилларидан иборат шифокорлар бригадаси ҳудудда истиқомат қилувчи юрак қон-томир касаллиги билан азият чекаётган эҳтиёжманд аҳоли вакилларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар. Улар орасидан саралаб олинган хавф гуруҳдаги беморлар саломатлиги ЭХО, ЭКГ воситаларида аниқланиб, лозим фуқаролар коронарография текширувидан ўтказиляпти. Бу эса беморларда инфарктнинг олдини олишга ёки тўлиқ соғайиб кетиш имкониятини беради.
Уйчи туман ҳокимлигида нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда маҳаллалардаги фаолият кўрсатаётган кексалар маслаҳат гуруҳи раислари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида амалга ошириладиган ишлар, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбиясида маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Бугун Даҳиякота маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Даҳиякота зиёратгоҳида кўчат экиш акцияси ўтказилди.
Байрамона тус олган тадбирда сектор раҳбарлари, барча меҳнат жамоалари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари қатнашдилар. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев сўзга чиқиб, яшил майдонларни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида тўхталди ва барчани бу ҳаракатда фаолликка чақирди.
Ҳар бир меҳнат жамоалари ўзларига ажратилган ҳудудларда ноёб манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Лойиҳа доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Маълумот учун, кузги мавсумда туман бўйича 518 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиши кўзда тутилган.
Маҳсулотлар асосан Россия давлатига экспорт қилинади. Бу ерда 120 нафар хотин-қизлар, ёшларнинг доимий бандлиги таъминланган. Уларнинг йигирмдан ортиғи "Аёллар дафтари"га олинган хотин-қизлардир. Келгусида яна бу ерда қўшимча 50 та ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Кейинги вақтда ўқувчи-ёшлар, вояга етмаган болалар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг ортиб бораётгани ташвишланарлидир. Бунга баъзида ота-оналарнинг ҳам эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда.
Уйчи туманидаги мактабларда бўлиб ўтган бугунги очиқ мулоқотларда келгусида ҳушёрликни ошириш, фарзанд тарбиясига бефарқ қарамаслик, маҳалла – оила-мактаб ҳамкорлигида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
40-мактабда бўлиб ўтган мулоқотда туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, Республика маънавият ва маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д. Абдиқаҳҳаровлар сўзга чиқиб, мулоҳазалар билдиришди.
Тадбир давомида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тақдим этилган ҳушёрликка ундовчи видеоролик намойиш қилинди.






