Бугун Даҳиякота маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Даҳиякота зиёратгоҳида кўчат экиш акцияси ўтказилди.
Байрамона тус олган тадбирда сектор раҳбарлари, барча меҳнат жамоалари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари қатнашдилар. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев сўзга чиқиб, яшил майдонларни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида тўхталди ва барчани бу ҳаракатда фаолликка чақирди.
Ҳар бир меҳнат жамоалари ўзларига ажратилган ҳудудларда ноёб манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Лойиҳа доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Маълумот учун, кузги мавсумда туман бўйича 518 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиши кўзда тутилган.






