Уйчи туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус профилактик тадбирлар ойлиги ўтказиб келинмоқда.

“Долзарб 50 кунлик” тадбири доирасида қайта жиноят қилиш хавфи юқори бўлган пробация ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар билан сектор рахбарлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда 3,4-секторлар раҳбарлари, туман ИИБ, туман солиқ инспекцияси бошлиғи иштирок этдилар. Учрашув давомида пробация ҳисобда турган шахслар билан суҳбатлар ўтказилиб, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида зарур чора -тадбирлар белгиланди.

Бугун Уйчи туманидаги "Уйчи миришкор қаноти" ММТП ҳудудида жойлашган “Замин” фермер хўжалигида ана шу мавзуда семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов, туман ҳокими Ш.Мусаев, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилотлар, ММТП раислари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Туманда жами 6509 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун шакллантирилган 10 та отрядга 24 та юқори унумли ҳайдов трактори бириктирилган. Шунингдек, кеча Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишидаги топшириқларга асосан, ноябрь -декабрь ойлари учун белгиланган ички ариқларни бетонлаштириш давом эттирилади.

"Энергетика хавфсизлиги ойлиги" доирасида Уйчи туман прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда ҳокимлик, ИИБ, ФВБ, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ижтимоий соҳа ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Унда куз-қиш мавсумини беталофот ўтказиш бўйича масъулларнинг туманда амалга оширилаётган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди.

Семинар давомида энергия ресурсларидан самарали фойдаланишда тежамкор ускуналарнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди. Мавсумни беталофот ўтказиш, ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда иқтисод қилиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ВАКИЛИ ҒОЛИБЛАР САФИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамкор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эълон қилган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танлови якунланди.

Танловда барча вилоятлардан “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат органи”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинациялари бўйича ғолиб деб топилган талабгорлар иштирок этдилар.

Наманган вилоятидан ҳам ушбу йўналишларда талабгорлар қатнашдилар ҳамда Уйчи тумани вакили - оилавий болалар уйи раҳбари, маърифат тарғиботчиси Муҳаммадали Қамбаров “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича учинчи ўринни қўлга киритди.Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг дипломи ва стауэткаси билан тақдирландилар.

Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Ўнҳаят маҳалласида яшовчи Раънохон Акбарова гулчилик билан шуғулланади. Куз-қиш мавсуми кириб келаётганига қарамай, хонадонида турфа гуллар яшнаб турибди. Мўъжазгина иссиқхонаси юздан ортиқ ноёб гуллар бор.

Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова тадбиркор аёлнинг гулчилик фаолиятига юқори баҳо берди. Бу каби соҳаларга қизиқувчи хотин-қизларни секторлар кесимида ўқитиб, касб-ҳунарли қилиш ва даромад топишга ўргатиш зарурлигини таъкидлади.

Подкатегории