Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Ўнҳаят маҳалласида яшовчи Раънохон Акбарова гулчилик билан шуғулланади. Куз-қиш мавсуми кириб келаётганига қарамай, хонадонида турфа гуллар яшнаб турибди. Мўъжазгина иссиқхонаси юздан ортиқ ноёб гуллар бор.
Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова тадбиркор аёлнинг гулчилик фаолиятига юқори баҳо берди. Бу каби соҳаларга қизиқувчи хотин-қизларни секторлар кесимида ўқитиб, касб-ҳунарли қилиш ва даромад топишга ўргатиш зарурлигини таъкидлади.






