Бугун Уйчи туманидаги "Уйчи миришкор қаноти" ММТП ҳудудида жойлашган “Замин” фермер хўжалигида ана шу мавзуда семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов, туман ҳокими Ш.Мусаев, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилотлар, ММТП раислари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Туманда жами 6509 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун шакллантирилган 10 та отрядга 24 та юқори унумли ҳайдов трактори бириктирилган. Шунингдек, кеча Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишидаги топшириқларга асосан, ноябрь -декабрь ойлари учун белгиланган ички ариқларни бетонлаштириш давом эттирилади.






