НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ВАКИЛИ ҒОЛИБЛАР САФИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамкор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эълон қилган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танлови якунланди.

Танловда барча вилоятлардан “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат органи”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинациялари бўйича ғолиб деб топилган талабгорлар иштирок этдилар.

Наманган вилоятидан ҳам ушбу йўналишларда талабгорлар қатнашдилар ҳамда Уйчи тумани вакили - оилавий болалар уйи раҳбари, маърифат тарғиботчиси Муҳаммадали Қамбаров “Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича учинчи ўринни қўлга киритди.Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг дипломи ва стауэткаси билан тақдирландилар.