Уйчи туман ҳокимлигида нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда маҳаллалардаги фаолият кўрсатаётган кексалар маслаҳат гуруҳи раислари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида амалга ошириладиган ишлар, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбиясида маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.