Кейинги вақтда ўқувчи-ёшлар, вояга етмаган болалар ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг ортиб бораётгани ташвишланарлидир. Бунга баъзида ота-оналарнинг ҳам эътиборсизлиги сабаб бўлмоқда.
Уйчи туманидаги мактабларда бўлиб ўтган бугунги очиқ мулоқотларда келгусида ҳушёрликни ошириш, фарзанд тарбиясига бефарқ қарамаслик, маҳалла – оила-мактаб ҳамкорлигида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.
40-мактабда бўлиб ўтган мулоқотда туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, Республика маънавият ва маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д. Абдиқаҳҳаровлар сўзга чиқиб, мулоҳазалар билдиришди.
Тадбир давомида вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тақдим этилган ҳушёрликка ундовчи видеоролик намойиш қилинди.






