Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Уйчи туман бўлими “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган акцияларда фаол қатнашмоқда. Тумандаги мавжуд 56 та МФЙда 83 минг туп кўчат ўтқазиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 75 минг туп манзарали, 27 минг туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида бўш майдонларга 3000 туп ток кўчати ўтқазилиши таъминланди. Ёлғиз кексалар хонадонларига 1180 туп, камбағал оилалар хонадонларига 43160 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиши ташкилланди.

Ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга 1000 тупдан 56 минг туп узум кўчати тарқатилади.

Мамлакатимиз  раҳбарининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404-сонли қарорига асосан Уйчи туманидаги  7-мактаб инвестиция дастурига киритилган бўлиб,  мазкур мактабга 540 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда.

Туман ҳокими Ш.Мусаев мазкур объектда бўлиб, янги бино қурилиши сифати, ободонлаштириш ишлари билан танишиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

▫️Бугун давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Уйчи туман ҳокимлиги аппарати ходимлари қатнашишди.

🔰 Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтдилар.

Уйчи тумани Беруний МФЙдаги кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"ни муваффақиятли ўтказиш, коммунал соҳаларда сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш, ободонлаштириш ишларини ташкиллаштириш бўйича тегишли соҳа раҳбар-ходимларига кўрсатмалар берилди.

Уйчи тумани Навоий маҳалласи ҳудудида пудратчи "Файзиобод қурилиш сервис" хусусий корхонаси томонидан 1 та 4 йўлакли, 8 қаватли 112 хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилиши якунланмоқда. Замонавий лифт ҳам ўрнатилган. Мазкур кўп қаватли хонадонлар яқин кунларда ўз эгаларига топширилади.

Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғ.Жамолов, туман ҳокими Ш.Мусаев мазкур кўп қаватли уйларнинг қурилиши сифати, яратиладиган шарт-шароитлар, коммуникация тармоқлари, ободонлаштириш ишлари билан танишиб, масъулларга зарур топшириқлар бердилар.

Подкатегории