Янгиликлар
Халқ депутатлари туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Уни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.
Сессияда “Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида”, “Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида”, “Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги масалалар кўриб чиқилди.
“Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 3-чорак ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш тўғрисида”, “Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида”, “Туманда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ҳолати ва мазкур сохада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида” ги масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши раисининг 2024 йил 4 декабрь кунги Фармойиши билан Дедаханова Наргиза Исроиловна халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти мудири лавозимида иш бошлади.
Бу вазифага қадар Н.И.Дедаханова халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси вазифасида фаолият кўрсатган.
Н.И.Дедаханова 1989 йилда Уйчи туманида туғилган, маълумоти олий, 2014 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини муҳандис педагог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Уйчи туманида халқимиз ҳаётидаги муҳим сана - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланмоқда.Туман маданият марказида ўтказилган тантанали тадбирда сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, корхона, ташкилотлар мутасаддилари, туман фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб давлат мадҳияси янгради. Туман ҳокими Ш.Мусаев барчани Конституция куни билан самимий табриклади. Туман адлия бўлими бошлиғи Д.Неъматов Конституция мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади. 39-мактаб ўқувчиси Д.Абдулҳамидов ёшлар номидан сўзга чиқиб, берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.
Байрам тадбири туман маданият бўлими санъат усталари ва ёш ижрочилари, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

Уни муассаса раҳбари А.Тошпўлатов очди. Дастлаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров «Маърифат карвони» лойиҳаси орқали аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида «Ўзбекистон - 2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, аждодлар меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш, миллатлараро тотувлик, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик каби туйғуларни мустаҳкамлашга қаратилганлиги хусусида гапирди.
Шунинг 4-мактаб директори О.Юлдашев, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Ибрагимов, Хизиробод жоме масжиди имом хатиби Б.Раҳимовларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.

Ҳар йили “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” арафасида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган соҳа ходимлари меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон”, “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари топширилади.
Бугун Уйчи туманида ҳам соҳа фидойиларидан бир гуруҳига “Меҳнаткаш деҳқон”, “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари топширилди. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Барно Мирзамова тақдирланганларни самимий қутлаб, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилади.







