Уйчи туманида халқимиз ҳаётидаги муҳим сана - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги кенг нишонланмоқда.Туман маданият марказида ўтказилган тантанали тадбирда сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, корхона, ташкилотлар мутасаддилари, туман фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб  давлат мадҳияси  янгради. Туман ҳокими Ш.Мусаев барчани Конституция куни билан самимий табриклади. Туман адлия бўлими бошлиғи Д.Неъматов  Конституция мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади. 39-мактаб ўқувчиси Д.Абдулҳамидов ёшлар номидан сўзга чиқиб, берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.

Байрам тадбири туман маданият бўлими санъат усталари ва ёш ижрочилари, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари  иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.