Наманган вилояти Уйчи туманидаги "Умид ниҳоллари" болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳи анча йиллардан бери таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси  капитал қурилиш бошқармаси буюртмачилигида бу ерда "Келажак мега строй" МЧЖ томонидан реконструкция ишлари амалга оширилди. Тўртта ётоқхона таъмирланди,  200 ўринли амфитеатр,   ошхона, тўгараклар учун алоҳида хона, баскетбол, волейбол, жисмоний машқлар майдончаси (воркаут),   25х12,5 ҳажмдаги  усти очиқ бассейн, 40х20 ҳажмда мини футбол майдони, оқава сувлари учун  ёпиқ ҳовуз қурилди. 

Бугун мазкур оромгоҳга туман ҳокими Ш.Мусаев ташриф буюриб, амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Танишув давомида масъулларга таклиф ва тегишли кўрсатмаларни берди.

Уйчи туманидаги автомагистраль йўллардаги музлама ва сирпанчиқнинг олдини олиш мақсадида туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 14 та техника ёрдамида 260 тонна тузни йўлларга сепиш учун тайёрланди ва кетма-кет сепиш ишлари бошланди.

Туман ҳокими Ш.Мусаев жараёнлар билан танишиб, мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.

Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Беруний МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги иссиқлик таъминоти ҳолати қандай?

Туман ҳокими Ш.Мусаев, 4-сектор раҳбари М.Қодировлар кўп қаватли уйлардаги ҳолат билан танишдилар. Аҳоли мурожаатларини ўрганиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар беришди.

Шу ерда туман ФВБ томонидан махсус палатка ўрнатилиб, штаб ташкил қилинди.

Туман ҳокими Ш.Мусаев   қабул давомида  даволаниш, ижтимоий кўмак, мулк, кадастр, кўмир олиш  ва бошқа масалалар бўйича мурожаатларга жавоб берди.   

Фуқаролар томонидан   қилинган  мурожаатлар тегишли тартибда мутасадди ташкилотларга  йўналтирилди ва  назоратга олинди.

Уйчи тумани ҳудудида содир этилган оғир тоифадаги жиноятлар криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда муҳокама қилинди.

Туман прокурори ўринбосари О.Жураев, туман ИИБ ходимлари томонидан мазкур тоифадаги жиноятларни хонадонларга кодли қулфлар ўрнатиш, қўриқлаш пультига улаш, жиноятларнинг олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказиш лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Муҳокамада ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларига алоҳида тўхталиб, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Подкатегории