Янги йил байрами арафасида меҳр-эътиборга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш, болажонларга қувонч улашиш ғоятда улуғ ва савоб иш.

Унда туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов Янги йил байрами арафасида 1-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди. Туман ИИБ жамоаси номидан кичкинтойлар ва тадбир қатнашчиларини самимий табриклаб,  ширинтойларга совғаларни топширди. 

Янги йил байрами болажонларнинг энг севимли байрами. Бу кунни улар орзиқиб кутишади. Қорбобо ва қорқиз, севимли эртак қаҳрамонларининг ташрифи эса байрамга янада кўтаринкилик бағишлади. 

Тадбирда туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори  Т.Боймирзаев иштирок этди.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ 143-сонли ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 199-сонли мажлис баённомаси билан тузилган ишчи гуруҳи тизимли фаолият олиб бормоқда. Ушбу ишчи гуруҳи аъзоси, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Ражабов Наманган вилояти Уйчи туманидаги Пастгузар, Гулистон, Ўнҳаят, Обод маҳалла фуқаролар йиғинларида бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишди, маҳалла еттилиги билан суҳбатлашди. Камбағал оилаларга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлар ўрганилди, келгусида бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Уни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.

Сессияда дастлаб “Уйчи туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”, ”Уйчи туманида 2025 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун базавий солиқ ставкаларини белгилаш тўғрисида” ги масалалар кўриб чиқилди. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиеванинг “Уйчи туманида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичида амалга оширилган ишлар ҳамда ёрдам кўрсатилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатидан чиқариш тўғрисида”, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусованинг “Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг 2024 йил давомидаги иш фаолияти якунлари, 2025 йил учун режалаштирилган ишлар юзасидан ҳисоботи” тингланди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Жонли эфир (https://www.facebook.com/share/v/1YKunC9EyG/)

Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили бўлиб ўтди.

Жорий йилда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ўтган йилга нисбатан 4 тага ошган. Содир этилган жиноятлар таҳлил қилинганда, 17 таси жиноятчиликнинг олдини олиш мумкин бўлган жиноятлардир. Шулардан хотин-қизлар ўртасида энг кўп қайд этилган жиноятлар Боғ, Беруний, Мирзаровот маҳаллаларига тўғри келиб, хотин-қизлар фаоллари ўртасида танқидий-таҳлилий муҳокама ўтказилди. Келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида низолашаётган оилалар билан ишлаш, ишсиз аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида туман ИИБ билан ҳамкорликда ишлаш дастури тасдиқланди.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман ИИБ ходими Х.Жамолиддиновалар иштирок этдилар.

Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев марказидаги "IBRAT" ҳамда "ICE BERG"  ўқув марказлари фаолияти билан танишди.

"ICE BERG"  ўқув маркази ҳамда туман  ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими  ташаббуси билан янги, замонавий, бепул кутубхона очилди. Ушбу кутубхонага ҳомийлар томонидан 15 миллион сўмлик китоблар совға қилинган. Туман раҳбари ёшлар билан мулоқот чоғида уларни тил ўрганиш, билим олишга чақирди.

Подкатегории