Янгиликлар
Уйчи туманидаги 39-мактабда узоқ йиллар давомида мактаб кутубхоначиси бўлиб ишлаб келаётган Замирахон Дедамирзаеванинг таваллуд куни муносабати билан вилоят болалар кутубхонаси услубчиси Н.Долиева, туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, 39-мактаб директори О.Маҳаммадалиев эзгу тилакларини билдириб, ташаккурнома ва эсдалик совғаларни тақдим этдилар.
Шунингдек, вилоят болалар кутубхонаси томонидан китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилганлиги учун 39-мактаб директори О.Mаҳаммадалиев ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мактаб директори М.Турсунов, миллий гвардия ходими А.Қўчқоровлар барчани2025 йил билан самимий табрикладилар.
Тадбирда ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан тайёрланган байрам дастурида қорбобо, қорқиз ва эртак қаҳрамонлари иштирокида театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тардбир давомида мактабда бир қатор ютуқларга эришган ўқувчи ва ўқитувчилар мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Айни дақиқаларда пойтахтимизда “Йил аёли - 2024” миллий танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Қувонарлиси, мазкур танловда Наманган вилоятидан Уйчи тумани 23-мактаб қошидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” НТМ таъсисчиси ва бош директори Саодатхон Абдулмаликовна Эгамова ҳам иштирок этмоқда. У "Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори" номинацияси ғолиби дея эътироф қилинди.
Саодатхон Абдулмаликовнани ютуқ билан самимий табриклаймиз.
Уйчи туман давлат хизматлари марказида фаолият кўрсатаётган аёллар миллий либосларни тарғиб қилиш мақсадида бугун хизмат фаолиятларини миллий либосларда олиб боришмоқда
Уйчи туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси жамоаси Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонламоқда.
Байрам муносабати билан ўтказилган тадбирда самимий тилаклар изҳор қилинди. Қизиқарли саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.






