Янгиликлар
Бу аҳоли дастурхони тўкинлиги билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, байрам арафасида савдо ярмаркалари ташкил қилиниши аҳолига қулайликлар яратмоқда.
Уйчи тумани марказидаги "Деҳқон бозори" ҳудудида ҳам Янги йил байрами арафасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи ярмарка ташкил қилинди. Бу ердаги маҳсулотларнинг сифати ва ҳамёнбоплиги ҳам эътиборга молик.
Уйчи туманидаги 21-мактабнинг бошланғич синфларида очиқ дарслар ҳафталиги давом этмоқда.
Олий тоифали ўқитувчи, тажрибали устоз Дилоромхон Абдуллаева 2 -"Г" синфда ўқиш саводхонлиги фанидан "Қиш завқи. Қишнинг кўрпаси" мавзусида очиқ дарс ташкил қилди.
Дарс инновацион методлар, қизиқарли таълимий ўйин, "Фасллар - бир-биридан асллар", "Қувноқ вагончалар" ва бошқа методлардан фойдаланиб, қизиқарли тарзда, ҳаётга боғлаб олиб борилди. Дарсда мактаб директори С.Муҳитдинов, директор ўринбосари Б.Худойбердиев, бошқа педагоглар қатнашиб, устознинг маҳоратини эътироф этдилар. М.ЖУНАЕВА,бошланғич синфлар бўйича методбирлашма раҳбари.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик тизими билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда.
Дастлаб Қумтепа маҳалласида жойлашган 18-мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ўқув хоналаридаги ҳарорат, машғулот жараёнлари билан танишилди.
Вилоят раҳбари тумандаги ўрганишлари давомида Шафтоли МФЙда жойлашган 43-ДМТТ учун қурилган янги бинода ҳам бўлди.
Мазкур муассаса ташкил топганига беш йил бўлиб, мослаштирилган бинода фаолият олиб бораётган эди. Кейинги вақтда бино яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилганди. Аҳоли талаб-истакларидан келиб чиқиб, жорий йилда муассаса учун 120 ўринли янги бино қурилди. Бунинг учун 4 млрд. 500 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни вақтда мазкур объектда сўнгги пардозлаш ишлари якунланмоқда.
Вилоят ҳокими мазкур объектда халқимиз розилиги йўлида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, мутасаддиларга зарур тавсияларини берди.
Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Уйчи туманида аҳолининг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжи юқори. Шу мақсадда кўп қаватли тураржой бинолари ва массивлар қурилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Шифокор" маҳалласи ҳудудида пудратчи «Қурилиш бренд» МЧЖ томонидан 5 қаватли, 32 хонадондан иборат кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур кўп қаватли хонадонлар тез кунларда ўз эгаларига топширилиши режалаштирилган.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу кўп қаватли уйларнинг қурилиши сифати, яратиладиган шарт-шароитлар, коммуникация тармоқлари, ободонлаштириш ишлари билан танишиб, масъулларга зарур топшириқлар берди.
Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Туман тиббиёт бирлашмаси марказий касалхонасида жойлашган туманлараро нефралогия ва гемодиализ ҳамда болалар бўлимларида бўлиб, яратилган шарт-шароитлар, дори-дармонлар таъминоти билан танишди, беморлар билан суҳбатлашди.
"Соку" маҳалласи ҳудудида жойлашган 39-мактабда ўқув хоналарининг иситилиши, ўқув машғулотлари жараёни билан ҳам танишди.
Ўрганиш давомида қиш мавсумида бино ва хоналарни мунтазам иссиқлик билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.






