Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик тизими билан боғлиқ вазиятни  ўрганмоқда.

Дастлаб  Қумтепа маҳалласида жойлашган 18-мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик,  ўқув хоналаридаги ҳарорат, машғулот жараёнлари билан танишилди.

Вилоят раҳбари тумандаги ўрганишлари давомида Шафтоли МФЙда жойлашган 43-ДМТТ учун қурилган янги бинода ҳам  бўлди.

Мазкур муассаса ташкил топганига беш йил бўлиб, мослаштирилган бинода фаолият олиб бораётган эди. Кейинги вақтда бино яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли муассаса фаолияти вақтинча тўхтатилганди. Аҳоли талаб-истакларидан келиб чиқиб, жорий йилда муассаса учун 120 ўринли янги бино қурилди. Бунинг учун 4 млрд. 500 миллион сўм маблағ ажратилди.  Айни вақтда мазкур объектда сўнгги пардозлаш ишлари якунланмоқда.

Вилоят ҳокими мазкур объектда халқимиз розилиги йўлида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, мутасаддиларга зарур тавсияларини берди.

Уйчи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.