Янгиликлар
Уйчи тумани ҳокимлиги мажлислар залида фаол нуронийлар, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, имомлар, отинойилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими масъул ходими А.Болтабоев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О. Исаков, Қумтепа МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси М.Юлдашев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар маҳаллаларда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш мақсадида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр юритдилар. Хусусан, ёшлар одоб-ахлоқи, тўй, маросимларда исрофгарчилик, оилавий ажримлар, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, интернетнинг салбий таъсири, миллий қадриятларни эъзозлаш каби масалалар ҳақида фикр юритилди.
Бунда ҳар бир маҳалладан танлаб олинган 3 нафардан фаол нуроний, маънавиятчи, ёшлар етакчисининг ўрни алоҳида таъкидланди.

Бу аҳоли дастурхони тўкинлиги билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, байрам арафасида савдо ярмаркалари ташкил қилиниши аҳолига қулайликлар яратмоқда.
Уйчи тумани марказидаги "Деҳқон бозори" ҳудудида ҳам Янги йил байрами арафасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи ярмарка ташкил қилинди. Бу ердаги маҳсулотларнинг сифати ва ҳамёнбоплиги ҳам эътиборга молик.
Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Уйчи туманидаги 39-мактабда «Ҳуқуқий маданиятни ошириш» ойлиги, «Жаҳолатга қарши маърифат» ҳафталиги доирасида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида ўқувчилар онгида миллий ғоя тушунчасини кенг тасаввур қилишлари учун ижтимоий ролик намойиш қилинди.
Суҳбат давомида жаҳолат жамиятдаги энг хунук ва ёмон ҳолат бўлиб, бу инсониятни тубанлик ботқоғига олиб борувчи ва инсонийликдан чиқарувчи йўл экани таъкидланиб, миллий ўзлигимизга салбий таъсир этувчи омиллар ўтилди. Ёт ғоялар, оммавий маданиятнинг таъсри
дан огоҳ этилди.
Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Уйчи туманида бу борадаги ишлар секторлар кесимида тизимли равишда давом этмоқда. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Муталлиев бошчилигида туман Халқ қабулхонаси мудири А.Асраловлар томонидан сектор ҳудудидаги Файзиобод маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида маҳалла инфратузилмаси, ижтимоий соҳа объектларидаги ижобий ўзгаришлар эътироф этилиб, тадбиркорликни ривожлантириш, аёллар бандлиги билан боғлиқ ишлаб чиқариш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди, ўз ўрнида мурожаатлар ечимига эътибор қаратилди.

Одамлар ҳисобини юритиш амалиёти илк бор милоддан аввалги 3-минг йилликдан бошланган. Бу жараён дастлаб Осиё ва Африка давлатлари, Миср, Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияни қамраб олган. Бу ислоҳотдан кўзланган мақсад солиқ тўловчилар ва аскарликка яроқли аҳоли сонини аниқлаш бўлган. Илк ўрта асрларда мазкур тартибот бирмунча такомиллашган. Аҳолини ҳисобга олиш элементлари хўжаликларнинг ёзма китоблар, кадастрлардаги тавсифлари билан уйғунлашган. Уларда одамлар ёки оилалар эмас, балки уй-жой каби солиққа тортиш бирликлари биринчи ўринга қўйилган.
Финляндияда ХВИ асрнинг ўзиданоқ аҳоли сони рўйхатини олиб боришни бошлашган. Давлатнинг мақсади биринчи ўринда солиққа тортиш ва ҳарбий хизматга чақириш билан боғлиқ бўлган. Ўша даврда Швеция, ўзининг шарқий қисми бўлган Финляндияни қўшганда ҳам аҳолиси кам, камбағал давлат эди. Шу сабабли ҳам йирик - йирик маъмурий аппарат ва армияни сақлаб туриш учун ҳарбий хизматга мажбур бўлган ва солиққа тортиладиган аҳоли ва унинг мулки тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш лозим эди.
Аҳолини рўйхатида жойлашган ва бутун Финляндияни ўз ичига олган ахборот таркиби ўзининг кенг қамровли эканлиги билан ажралиб туради. Ахборот базаси мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ҳақидаги аниқ ва эътиборга лойиқ маълумотларни ўз ичига олади. Фуқаро тўғрисидаги энг муҳим маълумот унинг исми ва фамилияси, туғилган жойи ва санаси ҳамда фуқаролигидир. Шунингдек, фуқаронинг оилавий аҳволи (турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ота-онаси) ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумот ҳам муҳимдир.
ХВИИИ аср ўрталаридан аҳолини ўрганишга қизиқиш ортади. Австрия, Голландия, Дания, Испания, Япония, Америкада одамлар ҳисобини юритишга киришилади. Бироқ бу ҳисоб-китоблар бутун бошли аҳолини қамраб ололмаган.
Аҳолини универсал рўйхатга олиш 1665 йилда Янги Франция (Квебек) колониясида бўлиб ўтди. АҚШда 1790 йилда тўлиқ аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилди. Ўшанда ўн этти нафар полиция ходими мамлакат бўйлаб саёҳат қилиб, хонадонма-хонадон юриб, олтита саволга жавоб тўплашди: уй эгасининг тўлиқ номи, ўн олти ёш ва ундан катта ёшдаги озод оқ танли эркаклар сони, ўн олти ёшдан кичик бўлган озод оқ танли эркаклар сони, озод оқ танли аёллар сони, бошқа озод шахслар сони, қуллар сони.Ўттиз йил ўтгач, Италия, Испания, Англия, Ирландия, Австрия, Францияда рўйхатга олиш вақти келди. 1851 йилда Хитойда, кейин Японияда (1871) ва ниҳоят Россияда аҳоли рўйхатга олинди.
Замонавий босқич ХХ асрнинг ўрталаридан бошланди. Бир қатор Осиё мамлакатларида, шунингдек, Африкада аҳолини рўйхатга олиш ўтказилди. Бу янги мустақил давлатлар пайдо бўлиши билан боғлиқ эди. Ўтган асрнинг 70- йилларда Яман, БАА, Саудия Арабистони каби мамлакатларда биринчи маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилди. ХХ асрнинг охирига келиб, аҳолини рўйхатга олиш дунёнинг деярли барча ҳудудини қамраб олди.
Дунёдаги ҳар бир мамлакат, ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда аҳолини рўйхатга олади. Кўпчилик мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш ҳар беш ёки ўн йилда амалга оширилади.
Ҳозир жаҳоннинг кўплаб ривожланган давлатларида аҳоли ўртача ҳар ўн йилда камида бир марта рўйхатдан ўтказилмоқда. Халқаро амалиёт шундай! Бизда-чи? Ўзбекистон ҳудудида илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган. Шундан сўнг 1926, 1939, 1959, 1970, 1980 йилларда аҳоли рўйхатга олинган. Ушбу тадбир сўнгги бор 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда республикамиз аҳолиси 19,7 миллион кишини ташкил этган.






