Маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Уйчи туманидаги 39-мактабда «Ҳуқуқий маданиятни ошириш» ойлиги, «Жаҳолатга қарши маърифат» ҳафталиги доирасида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида ўқувчилар онгида миллий ғоя тушунчасини кенг тасаввур қилишлари учун ижтимоий ролик намойиш қилинди.

Суҳбат давомида жаҳолат жамиятдаги энг хунук ва ёмон ҳолат бўлиб, бу инсониятни тубанлик ботқоғига олиб борувчи ва инсонийликдан чиқарувчи йўл экани таъкидланиб, миллий ўзлигимизга салбий таъсир этувчи омиллар ўтилди. Ёт ғоялар, оммавий маданиятнинг таъсридан огоҳ этилди.