Уйчи тумани ҳокимлиги мажлислар залида фаол нуронийлар, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, имомлар, отинойилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими масъул ходими А.Болтабоев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О. Исаков, Қумтепа МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси М.Юлдашев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар маҳаллаларда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш мақсадида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида фикр юритдилар. Хусусан, ёшлар одоб-ахлоқи, тўй, маросимларда исрофгарчилик, оилавий ажримлар, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, интернетнинг салбий таъсири, миллий қадриятларни эъзозлаш каби масалалар ҳақида фикр юритилди.
Бунда ҳар бир маҳалладан танлаб олинган 3 нафардан фаол нуроний, маънавиятчи, ёшлар етакчисининг ўрни алоҳида таъкидланди.







