Янгиликлар
Уйчи тумани ҳудудида содир этилган оғир тоифадаги жиноятлар криминоген вазияти оғир бўлган маҳаллаларда муҳокама қилинди.
Туман прокурори ўринбосари О.Жураев, туман ИИБ ходимлари томонидан мазкур тоифадаги жиноятларни хонадонларга кодли қулфлар ўрнатиш, қўриқлаш пультига улаш, жиноятларнинг олдини олиш борасида тарғибот тадбирлари ўтказиш лозимлиги тушунтириб ўтилди.
Муҳокамада ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларига алоҳида тўхталиб, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Уйчи туманидаги 27-мактабда “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда 21, 27-мактаблар директорлари С.Муҳиддинов, Ғ.Отавалиев, 27-мактаб ота-оналар қўмитаси раиси, меҳнат фахрийси Т.Солиев, "Девонабобо" жоме масжиди имом ноиби А.Ёқубжонов, маънавият тарғиботчилари А.Насриддинов, М.Қирғизовалар сўзга чиқиб, аҳоли, хусусан, ёшларга “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, буюк аждодлар меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш, миллатлараро тотувлик, бағрикенгликни таъминлаш мавзуларида маълумот беришди.
✍️ Маданий мерос агентлиги KOICA билан 8,49 млн. АҚШ долларига тенг лойиҳани имзолади
✅Жорий йилнинг 11 декабрь куни Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримов ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ваколатхонаси директори Шин Мюнг Сеоп ҳамда Агентлик ва ваколатхона масъул ходимлари иштирокида лойиҳани имзолаш маросими бўлиб ўтди (https://t.me/madaniy_meros_uz/7383).
✅Умумий қиймати 8,49 млн. АҚШ доллари бўлган “Ўзбекистонда маданий меросни рақамли интеграциялашган бошқаруви ва ундан фойдаланиш” номли лойиҳа 2025-2028 йиллар оралиғида Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Корея Республикаси экспертлар гуруҳи ҳамда KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилади.

Уйчи тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман оила ва хотин- қизлар бўлимининг "Уйчи туманида 2025 йилда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, даромад топишга ўргатиш ва тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш дастури" юзасидан тақдимот ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Якубова сўзга чиқиб, туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар, жумладан, жиноятчилик, ажрим, мурожаатлар сони ошган маҳаллалар фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, 2025 йилда бажарилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилишда Боғ, Шафтоли, Янгиер, Эзгулик, Гумбаз маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаолларининг 2025 йилга тузган дастур лойиҳалари билан танишилди.
Тақдимотда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Аҳмадалиева, бўлим мутахассислари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.

📚 Минглаб китобхонларнинг кашф этилишига сабаб бўлаётган "Ёш китобхон" танлови босқичма-босқич иқтидорлиларни саралаб бормоқда. Ғолибни эса Президент совғаси кутмоқда.
📖 Уйчилик ёш китобхонлар ҳам олдига улкан мақсад қўйиб, танловнинг туман босқичида иштирок этдилар. Китобсеварлар танловининг 3 нафар ғолиби эса вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.







