Уйчи тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман оила ва хотин- қизлар бўлимининг "Уйчи туманида 2025 йилда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, даромад топишга ўргатиш ва тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш дастури" юзасидан тақдимот ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Якубова сўзга чиқиб, туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар, жумладан, жиноятчилик, ажрим, мурожаатлар сони ошган маҳаллалар фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, 2025 йилда бажарилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилишда Боғ, Шафтоли, Янгиер, Эзгулик, Гумбаз маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаолларининг 2025 йилга тузган дастур лойиҳалари билан танишилди.
Тақдимотда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Аҳмадалиева, бўлим мутахассислари ва маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.







