Уйчи туманидаги 16-мактабнинг бошланғич 4-"А" синф раҳбари Манзурахон Шамсиддинова томонидан маънавият соатида очиқ дарс ташкил этилди.

Машғулот Ўзбэкистон Рэспубликасининг давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланди. Дарс жараёнида "Янги йил" олдидан байрамона кайфият ҳукм сурди.

"Кумуш қиш" деб номланган очиқ дарс барча ўқувчилар ҳамда жараённи кузатиб турган мактаб психологи Муҳаббат Ниязова, фан ўқитувчиларига манзур бўлди.

Аҳоли билан доимий мулоқот ва мурожаатларга ечим топиш, фуқаролар дардини эшитиш, қийнаётган муаммоларга ечим топиш асосий вазифага айланди.

Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари У.Эшанов туман Халқ қабулхонаси бошлиғи иштирокида мутасадди ташкилот вакиллари билан Соку, Гулбоғ МФЙлари фуқароларига сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинда, уларни ҳал этиш вақтлари белгиланди. Ижобий ҳал этиш бўйича ташкилот вакилларига вазифалар белгилаб берилди.

"Уйчи тумангаз" газ таъминоти бўлими раҳбарлари ҳамда  ишчи-ходимларидан миннатдормиз.

Биз истиқомат қилаётган Беруний МФЙдаги    15, 16, 17, 18,19-кўп қаватли уйларда табиий газ таъминоти яхшиланди. Қишнинг бугунги совуқ кунларида газ қувурларини  қайта таъмирлаб, ишни ниҳоясига етказишди. Ўз вазифасини сидқидилдан бажарган барча фидойиларга ташаккур айтамиз.

Уйчи тумани сектор раҳбарлари хориждаги ёшлар билан онлайн суҳбатлашишди.

Сектор раҳбарлар, ёшлар етакчилари ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокидаги мазкур тадбирда чет элда таҳсил олаётган ва ишлаётган 30 дан ортиқ ёш  билан видеомулоқот ўтказилди.

Сектор раҳбарлари билан онлайн суҳбатда бўлган ёшларнинг аксарияти юртга қайтиш истагини билдирди. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсади борларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Уйчи туманидаги 34-мактабда 2-чорак якунларига бағишланган ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда йиғилишни мактаб директори М.Низамов очиб, 2-чорак якунлари ҳақида тўхталди ва ўқув йили мобайнида ютуқларга эришган бир нечта ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномаларни топширди.

Йиғилишда 3-чоракда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

А. ҚАҲҲОРОВ, ММИБД ўринбосари.

Подкатегории